08 August 2017
00:49 - Россияга кетаётган мардикорларимиз сони бироз ошмоқда, аммо бу Ўзбекистон учун етарлими?
РИА “Новости” ахборот агентлиги хабарига кўра, шу йил Россига келаётган ўзбекистонлик мардикорлар сони ошиши кутилмоқда. "2017 йилда Россияга келаётган меҳнат мигрантлари сони ўсади, лекин мамлакатлар орасида имзоланган шартнома кучга кириши миграция оқимини чеклайди. Кескин ошиш бўлмайди", - дейилган хабарда.

“Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” йиллардан бери гапириб келгандан кейин, Шавкат Мирзиё бу йилги Кремлдаги учрашувлари чоғида фуқароларимизнинг Россияда уюшган тартибда ишга ёллаш ҳақида шартнома имзоланганди. Россия ИИВ хабарига кўра, Россия ҳудудида 1,7 миллонга яқин Ўзбекистон фуқароси яшамоқда. Бу йил эса Россияга 600 минг юртдошимиз келган. Бу ўтган йилгига нисбатан 10 %га кўп.

Аммо, қаранг, РИА “Новости” Шавкат Мирзиё иштирокида имзоланган шартнома Ўзбекистондан миграция оқимини чеклаш ҳақида эканлигига имо-ишора қилмоқда. Ўзбекистоннинг бугунги аҳволидан келиб чиқсак, бу шартнома ўзбекларга қарши эмасми, деган савол туғилиши табиийдир. Демак, бу масала чуқурроқ ўрганилиши керак.