28 July 2017
01:22 -
Ўзбекларнинг Россиядаги “Ёшлар” ҳаракати раҳбари Ўзбекистонга экстрадация қилинди
![](/photo/Maxsud-Abdujabbor.jpg_thumbnai_full.jpg)
“Уни ўтган ҳафтада экстрадиция қилишди, Тошкентга олиб кетишди. Ўшандан бери у билан алоқа йўқ. Ўша куни мен унинг фейсбук саҳифасида бу ҳақда маълумот бердим ва унинг президент Мирзиёевга электрон қабулхона орқали йўллаган очиқ хатини чоп этдим. Бу 20 июл куни эди – менга учоқдан туриб Тошкентга олиб кетилаётганини билдирди”, дебди унинг рафиқаси Илона.
Бу йигит қанчалик жамоатчи, ёки қанчалик жиноятчи эканлиги ҳақида етарли маълумотлар йўқ, дейди мухбиримиз. Ҳозирча, воқеаларнинг давомини кузатиб бориш керак, холос.