22 July 2017
17:30 - Даҳшат: Мисрда Бош прокурорни ўлдиришда айбланган 28 кишига ўлим жазоси берилди, Ислом дунёси қон ичидан чиқоладими?
Reuters Агентлиги ҳозиргина тарқатган хабарда айтилишича, жиноят ишлари бўйича Қоҳира суди бугун 28 кишига ўлим жазоси, яна 15 кишига 25 йилдан қамоқ жазоси берди. Улар 2015 йилнинг ёзида Қоҳирада бош прокурор Ҳишам Баракат ичида бўлган автомобилни портлатиб, уни ўлдирганликда айбланганлар.

Миср расмийлари бу жиноят Мисрдаги “Мусулмон-қардошлар” ва Ғазодаги ХАМАС ташкилотларининг биргаликда ўтказган оперциясининг натижаси эканлигини айтмоқдалар.

Хабарда айтилишича, Қоҳира суди бундай ҳукмни 1 ойча аввал чиқарган, аммо Миср қонунларига кўра, ўлим жазолари давлатнинг Бош муфтиси томонидан тасдиқланиши ёки рад этилиши керак экан. Бош муфти бу ҳукмларни тасдиқлабди ва суд бугун ўз ҳукмини эълон қилибди.

Reuters Агентлигининг сайтидаги расмларда суд залида темир қафаслар ичида ўтирган маҳкумлар қўлларини ғолиблар каби кўтариб турибдилар. Аммо у расмдан нусҳа олиш имкони бўлмади.

Нима бўлганда ҳам, бир нарса аниқки, “Мусулмон-қардошлар” ва ХАМАС каби ташкилотлар Мисрни ва бошқа араб давлатларини исломлаштириш ниятларидан қайтмайдилар. Демаак, бу каби жиноятлар ва ҳукмлар давом этаверади.

Аввалдан айтиб келаётганимиздек, Ислом дини ўз ичида фундаментал ислоҳотлар ўтказиб, дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча Ислом дунёси қондан чиқолмайди.