20 July 2017
19:29 -
"Invest Finance Bank" долларни еврога алмаштириб бермоқда
Шу йил бошида ташкил этилган «Invest Finance Bank» Европа мамлакатларига саëҳат қилувчиларга қулайлик яратиш мақсадида АҚШ долларини Марказий Банк белгилаган кросс-курс бўйича еврога айлантириш акцияси ўтказмоқда. Банкнинг Facebook саҳифасига кўра, бу акция давомида долларини еврога айлантирмоқчи бўлган жисмоний шахслар 1000 сўм тўлаш орқали валюта алмаштиришлари мумкин.“Бугун Марказий Банк белгилаган кросс-курс бўйича 500 долларни атиги 1000 сўмлик тўлов билан 438 еврога алмашлаб берамиз. Акция давомида аҳолидан фақат доллар сотиб олиб¸ евро сотамиз. Еврони долларга айлантириш йўқ ҳозирча. Исталган миқдордаги долларни евро қилиб берамиз¸ сумма бўйича ҳеч қанақа чекловлар йўқ”¸ деди ИнфинБанк хизматчиси матбуотчиларга.
Тошкент вақти - 




