17 July 2017
02:11 -
Даҳшат: ИШИДдан озод қилинган Мосул шаҳридаги туннелда 25 нафар ИШИДчи аёл қўлга олинибди
![](/photo/ISHIDchi-ayollar.jpg_thumbnai_full.jpg)
Ҳеч шубҳа йўқки, бу аёллар давлатлар исломий бўлиши, мусулмонлар Шариат қонунлари билан яшаб, Халифаликка бирлашиши кераклиги ҳақидаги Ислом уламолари тарафидан тарғиб қилинаётган Ислом динининг аслида бўлмаган талабларига ишониб ва Исломнинг бу талабларини бажариш йўлида ўлимга ҳам рози бўлиб, ИШИДга келиб қўшилганлар. Қанча-қанча аёллар ИШИД сафида ҳалок бўлди ва ҳали аллақанчаси бекордан бекорга ҳалок бўлади.
Буларнинг олдини олишнинг ягона йўли – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилишига эришишдир. Ислом уламолари бу ҳақда ўйламаяптиларими, давлатлар исломий бўлолмаслигини тушунмаяптиларми, демак, улар динимизнинг душманларидир, авваламбор бундай душманлардан тозаланиш ва янги авдодларимизни дунёвийлик принципи асосида тарбиялашимиз керак. Акс ҳолда, Ислом динининг келажаги бўлмайди.