05 July 2017
22:27 -
Ўзбекистон дунёга очилмоқда: Тошкентдан Иссиқкўлга бизнинг учоқлар учишга бошлади, Ашхабоддан Тошкентга туркманларники учишга бошлайди

«Туркменистан» авиакомпанияси эса, йил охирига қадар Ашхобод-Тошкент-Ашхобод йўналиши бўйича авиапарвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Рейснинг очилиши билан боғлиқ масалалар 28 ва 30 июнь кунлари Тошкентда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ва туркман авиаташувчиси вакиллари учрашувида муҳокама қилинибди.
Бу икки воқеа ҳам олқишга сазовор, дейди мухбиримиз. Аммо, шу пайтгача қафасда каби яшаётган ўзбекларга кенгроқ эркинликлар бериш шарт. Биринчи навбатда, дунёнинг бир нечтагина диктаторлигидагина бор бўлган “мамлакатдан чиқиш визаси” деган нарсани йўқ қилиш лозим.