26 June 2017
19:23 -
Ниҳоят бошланди: Санъаткорларнинг Youtube каналига чиқишига тўсиқ қўйилди
Шу йилнинг 1 июлидан бошлаб, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси лицензиясига эга барча санъаткорларнинг ижод маҳсулотлари, клип ва қўшиқлари халқаро интернет тармоғи, хусусан, Youtube каналига тўғридан-тўғри қўйилиши таъқиқланди. “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими Одилжон Абдуқаҳҳорга кўра, бунга муассаса қошида ташкил этилган кенгаш рухсат бериши лозим. Аксинча, “Ўзбекконцерт” хонандага берилган лицензияни бекор қилиши мумкин.“Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг бундай қарорга келишига сабаб - қўшиқ ва клиплар, хонандаларимизнинг видео маҳсулотлари савияси пасайиб кетаётганидир. Ана шу салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида фильтр ўрнатилди. Эндиликда ҳеч бир санъаткор ўз-ўзидан маҳсулот яратиб, уни оммага тақдим қила олмайди. Буни асло цензура деб, тушунмаслик керак. Бундан халқимизнинг дидини ошириш кўзланган” дейди Одилжон Абдуқаҳҳоров.
Нима ҳам дердик, дейди мухбиримиз: Бошланди! Офарин, Шавкат Мирзиё жаноблари ва бечора “Ўзбекконцерт” ҳамда ўзбек санъаткорлари!
Тошкент вақти - 




