Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳокими Хайбулла Маматқул эгаллаб турган лавозимидан айнан туман аҳолиси билан тизимли равишда самарали алоқа ўрнатмагани, фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилган масалаларга эътиборсизлик билан қараб келгани учун ишдан олинибди. Собиқ ҳоким аҳолини қийнаётган муаммоларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида уларни ҳал этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсатиш масаласида жиддий камчиликларга йўл қўйган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан Х.Маматқулга юқорида кўрсатиб ўтилган жиддий камчиликлари учун бир неча бор интизомий чоралар кўрилган экан. Лекин у бундан тегишли хулоса чиқармаган ва ҳудуд аҳолиси муаммоларини ҳал этиш юзасидан зарур амалий чоралар кўрмаган. У Шўрчи тумани ҳокими сифатида 2012 йил 6 февралдан бери ишлаб келаётган эди.
Аммо, бу йўл билан Ўзбекистондаги аянчли иқтсодий аҳволдан чиқиб бўлмайди, дейди мухбиримиз. Ҳар қандай даражадаги ҳокимлар ҳақиқий сайловларда халқнинг овози билан ҳокимиятга келсаларгина халққа химат қиладилар ва келаси сайловларда ютқазмаслик учун халқнинг талабарига қулоқ соладилар. Демак, ҳамма нарсани ҳақиқий сайловлар ўтказишдан, тўғрироғи, демократияни тарафга юриш бошлашдан бошлаш керак. Акс ҳолда Шавкат Мирзий бутун умрини кадр алмаштириш билан фойдасиз ўтказади.