![](/photo/Turkiya-EKSPO-2017.jpg_thumbnai_full.jpg)
Дунёниннг энг машҳур халқаро кўргазмасининг бу йилгиси - ЭКСПО-2017 – Остонда 8-9 июнь кунлари ўтказиладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитидан кейин очилади. Демак, айнан саммит қатнашчилари ва саммит меҳмонлари иштирокида 9 июнда ЭКСПО-2017 расман очилади. Қозоқларнинг “Казинформ” агентлиги билдиришича, очилиш маросимида 17 давлатнинг президент ёки бош вазирлари иштирок этадилар.
Бугун Туркиянинг бу кўргазмасидаги павильони расман тақдим этилгани ҳам “Казинформ” тарафидан хабар қилинди. “ЭКСПО-2017”нинг расмий шиори “Келажак энеогияси” бўлгани сабабли, биз ўз кўргазмасмизнинг шиори сифатида “Барқарор энергетика учун глобал ҳамкорлик” сўзларини танладик, дебди тақдим маросимини бошқарган Туркия Иқдисод Вазири ўринбосари Тариқ Сўнмаз.
Туркиянинг павильони жаҳон энергиясининг рамзи бўлган қуёш шаклида қурилган. Хабарда айтилишича, Туркия 1851 йилда Лондонда ўтказилган ЭКСПОнинг биринчи ва кейинги йиллардаги 34 кўргазмасида иштирок этган.