02 June 2017
20:25 -
Яхши хабар: Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар қарз беради. “Ҳаракат”: Пулнинг катта қисми давлат амалдорларида қолиб кетмайдими?
Осиё Тараққиёт Банкининг Директорлар Кенгаши қишлоқларда уй-жой қуриш учун Ўзбекистонга ярим миллиард АҚШ доллари миқдорида қарз беришга қарз қарор қилди. Бу пул Ўзбекистонда қишлоқлардаги намунавий уйларни қуришга ажратилади. Лойиҳага кўра, 5 йил давомида 9 та вилоят ҳудудидаги қишлоқларда 29 мингта турар - жой бинолари барпо этилади.
Осиё Тараққиёт Банки 2011 йилнинг август ойида ҳам қишлоқларда уйлар қуриш учун 500 миллион доллар қарз берган эди. Бунинг ортидан 2015 йилгача қишлоқларда 41,5 мингта уй-жой қурилгани расман маълум қилинган.
Ҳа, бу яхши хабар. Аммо, ҳар қандай хабарнининг ҳамма тарфларини таҳлил қилабилиш ҳам муҳимдир. Бутун дунё биладики, Ўзбекистон демократиядан узоқ бўлган, демак, коррупция ва порахўрлик ботқоғига ботган давлатдир. Осиё Тараққиёт Банки берган пулнинг каттагина қисми давлат амалдорларининг чўнтагида қолиб кетиши ҳам шубҳасиздир.
Тўғри, яна тан олиш керакки, пулнинг асосий қисми барибир Ўзбекистонда қолади ва умид қилиш керакки, “қўйнидан тушса қўнжига” деганларидек, бир нарсалар халққа ҳам етиб боради. Бироқ шуниси ёмонки, қарзнининг ҳаммасини халқнинг ўзи тўлайди.