29 May 2017
21:08 -
Тошкентда кичик саноат зоналари ташкил қилинади
Podrobno.uz. сайти хабар қилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Тошкентда 2 ой ичида кичик ҳажмдаги ихтисослаштирилган саноат зоналари бунёд этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Мазкур саноат ҳудудларидаги ер майдонлари 10 йилга ижарага берилади. Бу ҳудудда ишламоқчи бўлган тадбиркорлар ва ширкатлар энг кам иш ҳақининг 3 минг баробари (камида 150 миллион сўм) миқдорида сармоя киритиши лозим.
Бу шартни бажарган тадбиркорлар яхши ишлаган тақдирда муддат яна 10 йилга узайтирилади. Ҳудуддаги ишлаб чиқарувчилар 2 йилга солиқлардан озод қилинади. Мазкур саноат зоналари ишлаб чиқарувчиларига маҳсулотнинг 60 фоизи маҳаллий бўлиши ва камида 10 фоиз маҳаллий маҳсулотни экспорт қилиш талаби қўйилади.