28 May 2017
05:18 -
АҚШниннг Орегон штатида оқ танли ирқчи икки мусулмон аёлни таҳқирлашга бошлаб, уларни ҳимоя қилмоқчи бўлган 2 кишини пичоқлаб ўлдирди
![](/photo/Oregon-qotili.jpg_thumbnai_full.jpg)
Икки мусулмон аёл полиция бу ерга етиб келишидан аввалроқ қочиб кетган, аммо ҳижобдаги қора танли ёш аёлнинг онаси полицияга телефон қилиб, бўлган воқеанинг тафсилотларини ўз қизига асосланиб айтиб берган. Шундан маълум бўлишича, қотил икки аёлни таҳқирлаш пайтида “Мусулмонлар ўлдирилиши керак” каби гаплар ҳам гапирибди.
Қотил авваллари ҳам майда ўғриликда айбланган, бунинг устига ирқчилик ва экстремистик ғоялар тарафдори эканлиги маълум бўлган Жерми Жозеф Христиан (Jeremy Joseph Christian - расмда) исмли одам экан. У дарҳол полиция тарафидан ушланибди.
Reuters Агентлиги бу қонли воқеа мусулмонлар рўза тутдиган Рамазон ойининг арафасида бўлганини алоҳида урғулайди.
Аввал ҳам кўп марта айтилган фикримизни қайтарамиз, дейди мухбиримиз. Ислом дини ўз ичида фундаментал ислоҳотлар ўтказмаса ва ислом терроризмини тўхтатолмаса, мусулмонларга Жерми Жозеф Христиан каби душманларча қарайдиганларнинг сони ортиб бориши муқаррардир.