Туркияда чиқадиган Sabah газетаси археологлар Фарғона водийсида Буюк Ипак Йўлидаги қадимий манзилгоҳни топгани ҳақида хабар қилди. Аммо бу ҳақда негадир маҳаллий нашрлар ёзишмаяпти. Турк нашрига кўра, Хитой ва Ўзбекистон археологлари Мингтепа қишлоғи ёнида топган шаҳар майдони 2 квадрат километрлик ҳажмга эга эмиш. Буни қарангки, газета топилма шаҳар ҳажмини Монако давлати майдонига тенглигини иддао қилган.
Тадқиқотлар мазкур шаҳар 2000 йил муқаддам Фарғона водийсини Буюк Ипак Йўлидаги зотдор отлари ва бекатлари билан машҳур бўлган Дайюань давлати билан боғлиқ муҳим аҳоли пункти бўлганини кўрсатган. Айтилишича, Фарғона водийсида топилган қадимий шаҳар эрамиз бошланиши арафасида Хитой ва Европа маданиятларинг бир-бирига ўзаро таъсирини ўрганадиган муҳим нуқтадир.
Андижондан унча узоқ бўлмаган Марҳамат тумани ҳудудида жойлашган Мингтепа шаҳри қадимий Довон мамлакатининг пойтахти бўлган. Маълум қилинишича, Мингтепани ўрганиш узоқ муддатли лойиҳа бўлиб, археологлар энди қазув ишлари давомида олинган маълумотлар асосида Мингтепага оид а солномани тузишади.