02 May 2017
08:25 -
Марказий Осиё ва Япония ТИВ раҳбарлари Ашхободда учрашди, Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари эса телефондда гаплашди
![](/photo/Yaponiya-MO-vazirlar.jpg_thumbnai_full.jpg)
Яна айтилишича, олти вазир минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва халқаро майдонда ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашишган ва Қўшма баёнот ҳамда транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги “Йўл харитаси” қабул қилишган.
Хитой ва Россия ўртасида қолган Марказий Осиё давлатлари билан Япония ҳамкорликни кучайтиришга ҳаракат қилаётгани, ҳатто вазирлар даражасидаги “Марказий Осиё + Япония” учрашуви ўтказилиши, олқишга сазовор воқеадир, дейди мухбиримиз. Аммо, Япония бу йўналишда жиддий иш олиб боришига ишониш қийин. Чунки, Марказий Осиё давлатларининг ҳаммаси демократиядан узоқ, Ўзбекистон ва Туркманистон инсоний эркинликлар бўйича дунёнинг энг ёмон давлатлари, Ўзбекистон эса, бунинг устига, бозор иқтисодидан ҳам кўпроқ маъмурий-буйруқбозлик системасига асосланган давлат.
ЎзА хабар қилишича, айнан кеча Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Шавкат Мирзиё ва Қурбонгули Бердимуҳамедов телефон орқали гаплашишибди. Бу гаплашишнинг “Марказий Осиё + Япония” мулоқатига алоқаси бор ёки йўқлиги айтилмайди. Умумий гаплардан ибоат бўлган хабардан будай мулоқотнинг мақсадини тушуниб ҳам бўлмайди.