![](/photo/TDYU.jpg_thumbnai_full.jpg)
Газета.uz Тошкент Давлат Юридик Университетида кадрлар тайёрлаш самарадорлигини тубдан ошириш тўғрисидаги Президент Шавкат Мирзиёнинг қарори чиқарлиганини эълон қилди.
Ҳужжатга мувофиқ, Адлия Вазирлиги тузилмасига Адлия Вазири ўринбосари - ТДЮУ ректори лавозими жорий этилади. Университетда таълим юкламаларини оптималлаштириш, жумладан назарий таълим давомийлигини қисқартириш, мустақил тайёргарликка алоҳида эътибор бериш, аттестация мунтазамлигини ошириш кўзда тутилмоқда.
Шавкат Мирзиёнинг бундай қарор чиқаришдан мақсади нима, дейди мухбиримиз. Ўзбекистонимиз инсон эркинликлари масаласида дунёнинг энг ёмон 3 мамлакти ичидадир. Мақсад – бу аҳволни тузатишми? Аҳволимиз ғариблигининг сабаби - адлия соҳасида кадрларнинг савияси пастлигими? Йўқ, бундай эмас. Ҳамма нарсанинг асосида Ўзбекистонда демократия йўқлиги ётибди.
Демократия тарафига қадам қилишни истаганлар ҳокимиянинг уч қаноти – қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимиятларини бир-биридан мустақил қилиш йўлида иш қилишлари керак. Биринчи қадам сифатида қўғичоқ парламент ва қўғирчоқ партияларни қўғирчоқликдан чиқариш, ҳақиқий партиялар тузиш йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш, қолаверса, “Бирлик” Партиясини рўйхатга олиш шарт. Шавкат Мирзиёнинг бу қарори мавжуд вазиятни ўзгартиришга қаратилган деб ўйлаш учун эса, одам ўта содда бўлиши керак.