11 April 2017
21:25 - Алишер Усмон Навальнийни судга бермоқчи

Россиялик таниқли ўзбек миллардери Алишер Усмон Россияда коррупцияга қарши курашда номи чиққан, айни замонда мухолифатчиликка ҳам иддао қилаётган Алексей Навалний устидан судга шикоят қилишини билдирди. Алишер Усмонов Москванинг Рублевское шоссесидаги 87 миллион доллар турувчи ер ва уйнинг Бош вазир Дмитрий Медведевга гўёки совға қилгани тўғрисидаги Навальнийнинг иддаоларини ҳақиқатга рост келмайди, деди.

- Навалний одамларни алдаяпти ва унинг айтганлари – бўҳтон. Мен узоқ вақт унга ортиқча пиар ясаб бермаслик учун ёлғон гапларига эътибор бермасдан келдим, аммо охирги туҳматлари билан, мени жиноят содир этганликда айблаб, у ҳаддидан ошди. Шу сабабли мен Навалнийни судга бераяпман ва ҳуқуқ-тартибот органларига ҳам мурожаат қиламан, деди Алишер Усмон.

Албатта, бу ўринда қозилик қилиш мушкул. Навальний Путин режимига мухолиф ўлароқ демократия учун курашаётган бўлса, Алишер Усмон юртимиз равнақига ҳисса қўшаётган ишбилармондир. Бу ўринда ажрим, шубҳасиз, суд зиммасида қолади, дейди мухбиримиз.