04 April 2017
22:37 -
Шавкат Мирзиё Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига бор-йўғи 2 миллион сўмдан пул беришга кўрсатма берди
![](/photo/Volgograd.jpg)
Фармонга кўра, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси президенти номидан 2 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти тантанали равишда топширилади. Мудофаа вазирлигига эса, Хотира ва Қадрлаш Куни муносабати билан Тошкент шаҳрида 2017 йил 9 май соат 21.00 да байрам салютини ташкил қилиш топширилган.
Бу хабарнинг яна бир қизиқ жиҳати шундаки, 72 йил аввал битган уруш қатнашчиларининг, минг афсусуски, жуда ҳам камчилиги ҳали ҳам ҳаётда бор. Уларга қандайдир 2 миллион сўмлик мукофот бериш ножиддийликдир. Ёки хабарчиларимиз янглишиб “доллар” ўрнига “сўм” ёзвордилармикан?