31 March 2017
21:25 -
Шавкат Мирзиё амалдорларни кам ухлашга чақирди, сўз эркинлиги борасида Ислом Карим сингари талмовсиради. Оллоҳим, мухолифатни ва “Ҳаракат”ни ўлимдан асра!
![](/photo/Sh-Mirziyo-istiqbol.jpg)
Шавкат Мирзиёнинг ўзи айнан шу режимга амал қилишини бош вазир ўринбосари Рустам Азим мамлакат парламентининг қўшма мажлисида айтиб ўтганди.
Президент шу селектр мажлисида Ўзбекистон ТВ фаолиятини кескин танқид қилди. У "Ўзбекистон" ва "Ёшлар" телеканалларига алоҳида тўхталиб, "Ура-урачилик замони ўтди. Телевизорда танқидий ва таҳлилий материаллар бериш керак. Одам кўрсатувларни соғиниб кутиши керак. "Ахборот" кўрсатувини ўзгартиришимиз керак", деди.
Марҳум Ислом Карим ҳам вақти-вақти билан шeнақа талмовсираб турарди. Гўё, журналистларни мардликка, ҳамма-ҳамма нарсани очиқ-эркин байн этишга чақирарди. Очиқ гапира бошлаган одамни қамоққа тиқарди, дейди мухбиримиз.
Бундай шароитда шундай дейишга мажбурмиз: “Эй, Оллоҳим, журналистларимизни ўзинг бошқар, ошкоралик йўлига, очиқ ҳақиқатни айтиш йўлига, танқид қилиш йўлига бурилишларига йўл қўйма. Йўл қўйсанг, ўзбек халқи мавжуд режимни ҳеч қанақа мухолифатсиз 1 ой ичида ағдариб ташлайди-ку. Унда мухолифат ўлади-ку! “Ҳаракат”га иш қолмайди-ку!”