15 June 2009
12:58 -
Покистон Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига киришга интилади

У АҚШнинг Афғонистонда олиб бораётган террорга қарши урушини, Барак Обаманинг Қоҳирада мусулмонларга қилган мурожаатини ҳам олқишлаган.
Бу ерда бир савол туғилади, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Покистон узоқ замонлардан бери АҚШнинг иттифоқчиси эканлиги, ҳозир Толибон ва Ал Қоида кучларига қарши айнан АҚШнинг ёрдами биан урушаётганини ҳисобга олсак, АҚШнинг рақиблари бўлмиш Россия ва Хитой лидерлик қилаётган ШСТга кириш истагини Покистон президенти америкаликлар билан маслаҳатлашиб қилмоқдами ёки йўқ?
Эслатиб ўтамиз, бугун ва эртага Екатеринбургда ШСТнинг саммити бўлади, Асиф Али Зардари бу йиғилишга кузатувчи сифатида қатнашади.