28 March 2017
21:35 -
Ўзбек футбол мухлисларида яна умид уйғонди, терма жамоамиз Москвага бориши мумкин
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-турида Қатарга қарши учрашув ўтказди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ягона голни учрашувнинг 65-дақиқасида Одил Аҳмедов жаримадан киритди. Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон терма жамоаси очколари сонини 12 тага етказиб, мухлисларда яна умид уйғотди. Гап шундаки, футболчиларимиз бундан кейинги 3 ўйинни ҳам ғалаба билан якунласа, Россияда ўтказиладиган футбол мундиалида иштирок этиши мумкин.
Ўтган ҳафтада эса футболчиларимиз Сурия термасига мағлуб бўлиб, қийин аҳволга тушиб қолишганди.
Ўтган ҳафтада эса футболчиларимиз Сурия термасига мағлуб бўлиб, қийин аҳволга тушиб қолишганди.