27 March 2017
19:25 -
Шавкат Мирзиё “қора бозор” билан рақобатлашмоқчими ёки сўмни қора бозор даражасига чиқармоқчими?
![](/photo/qora-bozor13.jpg)
“Қора бозор”да эса доллар курси эски ўзанига қайтмоқда. Бугун сарроофлар бир АҚШ долларини 7000 сўм атроифида харид қилишга бошлашди. Ҳолбуки, дам олиш кунлари доллар курси 6850 сўмгача тушганди. Ўтган ҳафтада доллар курси 8000 сўмгача кўтарилгани ҳам хабарларимиздан маълум.
Экспертларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳукумати яқин орада сўмни эркин сузишга қўйиб, расмий курс ва “қора бозор” курсини ўзаро тенглаштирмоқчи. Шу боисдан мамлакат Марказий Банки ҳар ҳафтада валюта курсини сезиларли кўтармоқда. Сўмни эркин сузишга қўйиш тўғри, аммо расмий курс бозор курси даражасига сапчишига йўл қўймаслик учун молия ва иқтисод соҳаларда чуқур ислоҳотлар нега бошланмаяпти, жаноб Шавкат Мирзиё?