14 March 2017
19:55 -
“Қора бозор”да доллар қутурди, Шавкат Мирзиёга ишонч йўқ, “Ҳаракат”га борми?

АҚШ доллари курсининг ошиши ортидан нархлар ҳам сакради. Асосан мамлакатга импорт билан кирувчи товарлар нархи ошган, тужжорларнинг савдо фаолияти сусайтиб, аҳолида харид қобилияти пасайгани аломатлари кўринмоқда. Бу бўҳрон давом этадигандек, дейди мубиримиз.
Масалага чуқурроқ ҳам қараш керак. Балки, қора бозордаги талвасанинг сабаби - 10 минг сўмлик банкноталарнинг пайдо бўлиши эмас, янги Президент Шавкат Мирзёга бўлган ишонч соат сайин камайиб бораётганидир. Унинг ҳар бир қадами қандай кулгили эканлигини “Ҳаракат” мутлақо тўғри ёритиб бормоқда. Демак, айб “Ҳаракат”дами?