13 March 2017
06:21 -
Сенсация: Шавкат Мирзиё Бухорода тутзорларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берибди. Эй, бечора Ўзбекистон!

Узундан узоқ хабарларда Шавкат Мирзиё борган ҳар бир ер тилга олинган. Уларни санаб чиқиш шунчалик зерикарликки, бу хабарни тайёрлаган ўзбек журналистларининг тоқатлилиги ва мардлигига ҳайрон қолиш керак.
Бизнинг на мардлигимиз, на тоқатлилигимиз етарли бўлмагани сабабли, Шавкат Мирзиёнинг биттагина қилган улуғ ишига бутун ўзбек халқининг эътиборини қаратмоқчимиз. Нимамиш, Ўзбекистондек давлатнинг Президенти, бошқа иш тополмагани сабабли бўлса керак, ердан унумли фойдаланиш, тутзорлар барпо этиш бўйича янги лойиҳа тақдимотига ҳам қатнашибди ва тутзорларни янада кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берибди. Ростакам сенсация, чунки, шу пайтгача биронта ўзбекнинг ҳаёлига тутзорларни кўпайтириш фикри келмаган-ку.
Шавкат Мирзиёнинг Бухорога саёҳатини ёритувчи хабарларни “Ҳаракат” мухбирларидан бошқа биронта ўзбек ўқимаган бўлса керак. Нима ҳам дердик, эй, бечора Ўзбекистон, бечора ўзбек халқи!!
Дарвоқе, бу расм Шавкат Мирзиё қайси лойиҳа билан тинишаётган пайтида олингани хабарларда айтилмайди. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, гап келаси асрда Бухорода метро қуриш тўғрисида кетмоқда.