15 June 2009
00:21 - Гуржи мухолифатига АҚШ элчихонаси ҳам “тўхта” деди
Шу йилнинг 9 апрелидан бошлаб президент Саакашвилининг истеъфосини талаб қилувчи норозилик акциялари ўтказаётган Гуржистон мухолифати, хабарларимизда аавалдан башорат қилинганидек, боши берк кўчага бутунлай кириб қолди. Уларнинг талаби аҳоли тарафидан оммавий шаклда қўллаб-қувватланмади, ҳукумат уларга қарши ҳеч нарса қилмади ҳисоб. Аксинча, ҳукумат мухолифатни мулоқотга чақириб, унинг асосли истак-талабларини биргаликда амалга оширишга тайёр эканлигини билдирди. Икки ойдан бери парламент биносини ўраб олиб, унинг ишини тўхтатиб қўйган мухолифатчиларга қарши ҳам куч ишлатмади. Аммо, мухолифат боши берк кўчадаги йўлидан қайтмади.

Кеча мухолифатчилар 2 ойлик мажбурий танаффусдан кейин парламент мажлистга тўпланган депутатларни ўраб олиб, уларни ҳақорат қилишга, баъзиларига қарши қўл кўратишгача бордилар. Шундан кейин, полиция сони ўнга ҳам етмаган мухолифатчини ҳибсга олишга мажбур бўлди. Улардан бири 25 кунга қамалди, қолганларига жарима солинди.

Бугун АҚШнинг Тифлисдаги элчихонаси бу хусусда баёнот тарқатиб, мухолифатнинг иш услубини қоралади. “Бундай ҳаракатлар мухолифатнинг зўравонсизликсиз акциялар ўтказиш хусусдаги ваъдалари бузилишга бошлаганини кўрсатади. Лидерлардан бу каби ҳужумларни тўхтатишни талаб қиламиз”, дейилади баёнотда.