08 March 2017
21:07 -
Яхши хабар: Туркия билан 1 миллиард долларлик шартномалар имзоланди, аммо натижалар яхши бўлмайди
Марҳум Ислом Карим даврида мамлакатимизнинг кўпгина давлатлар қаторида Туркия билан ҳам муносабатлари совуқ бўлиб келган. Шу боисдан Туркия билан нафақат сиёсий алоқаларнинг, балки, иқтисодий алоқаларнинг ҳам аҳамияти катта. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Рустам Азим раҳбарлигидаги делегация 2017 йил 26 февралидан 2 март кунигача Туркияга ишчи сафарини амалга оширган эди. Бу ҳақда ўз вақтида хабар қилгандик.
Тафсилотларнинг маълум бўлишича, Ўзбекистон делегациясини Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Бош вазир Бинали Йилдирим қабул қилди. Туркия раҳбарлари Ўзбекистон билан муносабатлар ривожланиши ҳамда унинг савдо-иқтисодий соҳада ортиб бораётган салоҳиятини юқори баҳолашган. Ўзбекистон делегацияси Туркия бош вазири ўринбосари, ўзбек-турк савдо-иқтисодий ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ҳамраиси Туғрул Туркеш, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи, маданият ва туризм вазири Наби Авжи ҳамда йирик холдинглар, компаниялар ва хусусий сектор вакиллари билан учрашув ўтказган. Мазкур учрашувлар натижасида 1 миллиард АҚШ долларидан зиёд маблағни ўзлаштиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланган.
Бу хабар – ростдан ҳам яхши хабар. Аммо, Ўзбекистонда биронта йирик бизнесмен, яъни инвестор йўқлигини ҳисобга олсак, Туркияда келадиган 1 млрд долларлик маблағ давлат чўнтагига келиб тушади ва ўша ерда йўқ бўлиб кетади. Ўзбекистонда бойлар, яъни инвесторлар синфи яратилишига йўл бермаслик сиёсати йўқ қилинмгунча, Ўзбекистон ҳозирги қашшоқликдан чиқа олмайди.