06 March 2017
21:48 -
АҚШ долларининг расмий қиймати сезиларли ошди, ҳақиқий қиймати эса турғун
Эртадан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади. Унга кўра, АҚШ доллар курси 47,95 сўмга ортади ва 3 минг 452,30 сўмни ташкил этади. Бу АҚШ доллари расмий курсининг яқин даврдаги учинчи сезиларли оширилишидир.
Валютанинг реал қийматини белгиловчи “қора бозор”да эса саророфлар 1 АҚШ долларини 7020 сўмга харид қилишиб, 7040 сўмдан пулламоқда. Бу эса нисбатан турғун ҳолат бўлиб, бундай вазият қарийб бир ҳафтадан бер давом этмоқда.