14 June 2009
22:31 -
Гулноранинг Forum TV канали сателит орқали тарқатилмай қолди
Президент Ислом Каримнинг қизи Гулнора ҳомийлигида ишлаётган Forum TV канали Express AM1 сателлити орқали эшиттиришларини дунёга тарқатаётгани ва бу каналнинг фаолиятига керак бўлган миқдорда маблағ тўплаш учун Гулнора Ўзбекистон ишбилармонларига солиқ солгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Охирги уч кун давомида бу канал, ҳеч қандай эълон ва тушунтиришсиз, ўз кўрсатувларни сателит орқали тарқатишни тўхтатган. Бунинг сабаби қандай деган саволга жавоб топишнинг ҳозирча имкони бўлмади. Лекин Гулноранингг бизнесидан хабардор бўлганларни айтишича, охирги вақтлари у ўзи эгалик қилган “Бунёдкор” футбол клубига жуда катта миқдорда пул сарфлаган. Бу катта харажатларга бразилиялик машхур тренер Сколарини сотиб олиш қам кириши табиий. Шу муносабат билан Гулнора бошқа харажатларни қисқартиришга қарор қилган бўлса керак.
Бу воқеаларни Ўзбекистон ишбилармонлари даҳшат билан кузатишаётган бўлса керак. Чунки Гулнора ўз молиявий муаммоларини ҳал қилиш учун яқин кунларда Ўзбекистондаги барча ишбилармонларга яна солиқ солиши эҳтимолдан холи эмас. Энди, туман ва вилоятлардаги ишбилармонларига жуда қийин бўлади. Ахир улар давлат ва президентнинг қизига тўланадиган солиқдан ташқари ташқари, ўзлари яшайдиган туман ва вилоят ҳокимларига, МХХ ва милицияга норасмий солиқ тўлаб келишмоқда.
Олдинги хабар "16:30 - Окно в Каримовский «рай»" шу ерда