14 June 2009
04:09 - Эронда президент сайловининг натижалари эълон қилинди
Ҳукуматнинг расмий тарқатган маълумотларига қараганда, Маҳмуд Аҳмадинажод сайловчиларнинг 63 фоизини овозини олиб, курсисини сақлаб қолди. Унинг асосий рақиби Мирҳусейн Мусави 33,7 фоиз овоз олди.

Мирҳусейн Мусави сайлов жиддий қонун бузилишлари билан ўтганини айтар экан, ҳозирча ўз мағлубиятини тан олишдан бош тортмоқда. Унинг тарафдорлари норозилик чиқишлари қилишга ҳаракат қилишди, аммо полиция уларни тарқатиб юборди.

Полиция пойтахтда ҳукуматга тегишли биноларни қаттиқ қўриқлаш режимига ўтди.