16 February 2017
19:45 - Покистонда навбатдаги даҳшат: Ҳақиқий мусулмон аёл ҳақиқий ҳисобланмаган сўфийлардан 70 нафарини ўлдирди. “Ҳаракат”: Мусулмонларга қачон ақл киради?
Бир оз аввал, маҳаллий вақт билан кечқурун, Покистоннинг Шаҳван Шариф шаҳридаги Лал Шоҳбоз Қаландар мақбараси олдида ўлимчи-террорист аёл ўзини-ўзи портлатиб камида 70 кишини ўлдиргани, 150 дан кўп одам ярадор бўлгани ҳақидаги хабарлар оммавий ахборот воситаларининг навбатдаги асосий мавзусига айланди. ИШИД дарҳол бу терактнинг маъсулиятини ўз елаксига олди.

Маълум бўлишича, бу мақбарада сўфийлар оқимининг вакиллари ўзларининг ишончлари доирасида қандайдир маросим ўтказаётган эканлар.

Покистон Бош вазири Наваз Шариф бу қонли воқеа ҳақида шундай дебди: “Сўнги кунлар оғир бўлди, менинг қалбим қурбонлар билан биргадир. Аммо, бундай воқеалар бизни парчалашига, бизни қўрқитишига йўл бермаслигмиз, бу курашда бирлашишимиз керак” дейиш билан бир қаторда, Reuters агентлигига кўра, суннийликка қарши чиқаётган жангариларга қарши курашиш кераклигини урғулабди.

Қаранг, Наваз Шариф ҳамма мусулмонларни бирлашишга чақирмоқда, айни замонда, суннийликни тўла қабул қилмаётганларга қарши курашиш кераклигини гапирмоқда. Ҳали кимлиги номаълум бўлган ўша ўлимчи-террорист айнан шундай қилди ва суннийликдан ташқарига чиққан сўфийлик тарафдорларини йўқ қилдику.

Бу боши берк кўчадан чиқишнинг ягона йўли – “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат айтаётганидек, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишидадир. Ана ўшандагина Ислом дини, бошқа динлар каби, давлат ишларига аралашишдан воз кечади. Воз кечса, дин ичидаги оқимларнинг кураши бугун Покистонда бўлгандек қонли воқеаларга олиб келмайди. Акс ҳолда, қон ичида қолган Ислом дини ўз-ўзини йўқ қилади. “Ҳаракат”нинг мақсади Ислом динини ўлим йўлидан қутқаришдир.