14 February 2017
00:43 -
Ўзбекистонда шу ҳам хабар: Мамлакатимизнинг гастрономик харитаси тузилармиш, инсон ҳақ-ҳуқуқлари билан ҳеч кимнинг иши йўқ

Мазкур харита орқали туризмни ривожлантириш, овқатланиш шахобчаларидаги хизмат кўрсатиш ва таомлар сифатини яхшилаш кўзда тутилганмиш.
Агарда шундай харита тузилса, ва у биринчи кўринишданоқ кўзга ташланадиган нарса бўлса, уни балки хабар қилса бўларди. Аммо, матбуот эркинлигига ҳеч қандай йўл бермайдиган режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари қандайдир гастрономик харита ҳақидаги режани хабар қилишлари - хабарчилик устидан кулишдир.
Қани энди, улар “Эзгулик” жамиятининг мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари вазиятига доир ҳисоботи Европа Иттифоқининг Тошкентдаги элчихонасида тақдим этилганини ҳам хабар қилсалар эди. Қилмайдилар, чунки ўзбеклар учун ҳам, режим бошида ўтирганлар учун ҳам, инсонийлик эмас, овқат муҳим.