13 June 2009
22:31 - Каддафи: Ислом дунёсида аёлларга “мебелдек” муносабатда бўлишади
Италияга расмий визит билан келган Ливия раҳабри Муаммар Каддафи дунёнинг кўзга кўринган аёллари иштирокидаги йиғилишда: “Мусулмон дунёсида аёллар гўёки мебель, уни хоҳлаганда алмаштириш мумкин ва бу ҳақда ҳеч ким сўраб ҳам ўтирмайди, шунинг учун бу масалада “аёллар инқилоби” зарурдир”, дебди. Ливия инқилобининг лидери “аёллар инқилоби” деганда нимани фараз қилаётгани хабарларда айтилмайди. Аммо, тушуниш қийин эмаски, Каддафи ҳам “Ҳаракат” сайти таклиф қилаётгандек, Исломда инқлобий ислоҳотлар кераклигини тан олмоқда.

Ҳеч шубҳа йўқ, дейди “Ҳаракат”нинг мухбиири, бутун Ислом дунёси ислоҳотларнинг кераклигини яқин орада тушуниб етади ва ислоҳотларни бошлайди. Ислоҳотлар кераклигини биринчи бўлиб очиқча гапиришга журъат этган “Ҳаракат” журнали эса, бу йўналишдаги фаолияти билан ҳам тарихга киради, кириб бўлди ҳам.