09 February 2017
19:47 - Шавкат Мирзиёнинг душманлари тарқатган ёлғон хабар: Тошкентда икки йирик ёнғин содир бўлганмиш

Кеча Тошкент шаҳрининг Жомий кўчасида жойлашган қурилиш моллари бозорида ёнғин келиб чиқди. Маълумотларга кўра, бозордаги дўконлардан бирида чиққан ёнғин бошқа савдо дўконларига ҳам тарқаган. Натижада 6 та дўкон ёниб кетгани айтилмоқда. Ҳодиса юз берган жойга ўт ўчириш хизмати етиб келган. Ёнғин бутунлай бартараф этилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги машҳур “Манас” ресторани ҳам ёниб битди. Ёнғин ресторанга туташ ҳовлиларга ҳам ўтиб, йирик кўлам ҳосил қилди. Мазкур икки ҳолат юзасидан ҳам жиноят иши қўзғатилган.

Тахмин қилиш мумкинки, бу иккала хабар ҳам ёлғон, бу ёлғонни Шавкат Мирзиёнинг душманлари тарқатмоқдалар. У 15 йил Бош вазир бўлиб Ўзбекистонни фаровон ўлкага айлантирди ва Президент сифатида уни яна ҳам фаровон қилмоқчи. У раҳбарлик қилаётган Ўзбекистонда бунақа ёнғинлар бўлиши мумкин эмас.