07 February 2017
22:14 -
Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки мухозимлари Тошкентга келди

“Жаҳон” ахборот агентлигининг билдиришича, Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталья Ханженкова кеча Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил билан учрашган.
“Айни пайтда ўзбек томони билан ҳамкорликда ўзаро муносабатларнинг асосий приоритетларини аниқлаяпмиз. Республика ҳукумати билан ўтказилган маслаҳатлашувлар асосида Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда молиявий сармоя ётқизиши мумкин бўлган Ўзбекистон иқтисодиёти соҳаларини аниқ белгилаб оляпмиз”, - дебди Ханженкова учрашувдан сўнг.
Хабарга қўйилган расмда Наталья Ханженкова бор, Абдулазиз Комил йўқ. Яъни, хабарчиликда масхарабозлик давом этмоқда.