07 February 2017
12:13 -
Исроил парламенти Филистиндаги хусусий ерларда қурилган яҳудийларнинг уй-жойларини қонунлаштириди

Reuter Агентлигининг бу ҳақдаги хабарида б у уй-жойларни қонунлаштиришнинг маъноси нима эканлигини тушуниш қийин. Аммо, қабул қилинган қонунда ўша хусусий ерларнинг эгаларига компенсация пули тўлаш айтилганидан тушуниш мумкинки, бу ерлар Филистин давлатида қолаверади, аммо феълан яҳудийларники бўлади. Яъни, бу қонун босиб олинган ҳудудларнинг Қуддус атрофидаги қисмларини Исроилга ўтказиб олиш йўлидаги қадамлардан биридир.
Хабарда айтилишича, бундай қонун Исроилнинг Конституциясига зид, шу сабабли иш судга берилса керак. АҚШ расмийлари (аниқроғи, Оқ Уй расмийлари) суд қарори чиқмагунча бу қонунга ўз муносабатларини билдирмасликларини очиқлабдилар.
Натаняху ҳукуматининг вазирларидан бири Офир Акунис бу қонунга овоз бериш пайтида “Биз яҳудийларнинг ерларини бирлаштириш учун овоз бермоқдамиз. Бу ерлар бизникидир” деса, мухолифатдаги сионистлар иттифиқи лидери Ицхак Герцог “бу ақлсиз қонун Исроил демократиясини ўлдиради” дебди. Исроил Бош прокурори Авихай Мандельблит ҳам бу қонун антиконституционлиги, халқаро ҳуқуққа қаршилигини урғулаб, уни судда ҳимоя қилмаслигини билдирибди.
БМТнинг Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича махсус вакили Николай Младенов бундай қонуннинг чиқарилиши араб-исроил тинчлигининг келажаги учун зарба эканлигини айтган.
“Ҳаракат” аввалги хабарларида давомли айтиб келаётганидек, Исроил бутун хатти-ҳаракатлари билан Қуддусни бутунлигича ўз пойтахти бўлишини кўрсатмоқда ва келажакда Филистин давлати бўлмаслиги хусусида сигналлар бермоқда. Айнан шундай бўлишининг эҳтимоллиги жуда катта.