21 January 2017
11:11 -
“Эзгулик” Германия элчихонасида сиёсий маҳкумлар борасидаги ҳисоботини тақдим қилди

Жамият ҳисоботини тақдим этган Васила Иноятова ҳамда Абдураҳмон Ташановга кўра, рус ва инглиз тилларидаги мазкур тадқиқотда ҳозирда қамоқларда қолаётган фуқаролик жамияти вакиллари аҳволи, уларга оид жиноят ишлари ва улрани озод қилиш йўлидаги ҳаракатлар стратегияси акс этган.
“Эзгулик”нинг биз бугун эшитган ҳисоботи Ўзбекистон қамоқхоналаридаги реал вазият, маҳкумларнинг аҳволи борасидаги ҳақиқатларни тасаввур қилишга имкон берди. АҚШ ҳукуматининг устивор мақсадларидан бири инсон ҳуқуқлари соҳаси экан, бизнинг “Эзгулик” билан ҳамкорлигимиз ўзига хос аҳамиятга эга”, деди АҚШ элчиси Памела Спратлен.
Дипломатик корпус вакиллари мамлакат қамохонларида қолаётган фуқаролик жамияти вакилларига оид вазият борасидаги фактларни жон қулоғи билан эшитди. ЕХҲТ ваколатхонаси, БМТнинг Ўзбекистондаги ваолатхоналари раҳбарлари тақдимотдаги фактларнинг қизиқарли экани, ўзлари хизмат қилаётган ташкилотлар албатта бу фактларга эътиборсиз бўлмаслгини таъкидлашди.
“Германия элчихонаси ўз тақдимоти билан барчамизни ҳайратда қолдирган ҳуқуқ фаолларининг ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Инсон ҳуқуқлари масаласи Европа Иттифоқининг ажралмас қадриятларидан биридир. Шу маънода “Эзгулик”нинг бугунги қимматли ҳисоботи ниҳоятда долзарбдир” дейди Германиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Найтҳарт Ҳёфер-Виссинг.
"Эзгулик" сўнги йилларда ўз йиллик ҳисоботларини АҚШ элчихонасида тақдим қиларди, мана бу йил бу ишга Германия элчихонаси ҳам қўшилибди. Бу элчиликларга миннатдорчилик билдириш билан бир қаторда, "Эзгулик"нинг мисли кўрилмаган қаҳрамонлик кўрсатиб олиб бораётган фаолиятини тан олиш лозим.
Расмда бу ҳисобот ҳақида ўз фикрини билдираётган Германия элчиси Найтҳарт Ҳёфер-Виссингни, таржимонни, Васила Иноятова, Абдураҳмон Ташанов ва бошқа иштирокчиларни кўрмоқдасиз. Расмни катталаштириш учун уни курсор билан босинг.