11 January 2017
16:33 - Туркия парламентида Конституциянинг 10 дан кўп моддасига ўзгартиришлар киритиш бошланди, 2 моддага бугун киритилди. Туркия ҳалокат йўлида!

Ҳозир ҳокимиятда бўлган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш учун кўпдан бери тайёргарлик кўраётгани ҳаммага маълум эди. Бундан мақсад – ҳозир парламентар давлат бўлган Туркияни президентлик давлатига айлантириш, аслида, президентни феълан диктатор қилиб қўйиш эди.

Туркия Буюк Миллат Мажлисида узоқ давом этган жанжал каби бахслардан кейин, конституцияга киритиладиган ўзгаришларни моддама-модда тасдиқлаш кеч бошланди, бугун ҳам давом этмоқда.

Ҳозирча 2 та моддага киритиладиган ўзгартириш тасдиқланди. Уларнинг унча аҳамияти йўқ. Бу моддаларнинг биттасида аввал “судларнинг мустақил” эканлиги айтиларди, янги вариантда “мустақил” сўзи “мустақил ва тарафсиз” сўзларига алмаштирилган. Иккинчи моддага кўра, парламент аъазоларининг сони 550 дан 600 га чиқарилади.

Ўзгартириш киритиладига моддаларнинг жуда кўпчлиги шунга ўхшаш унчалик муҳим бўлмаган моддалардир. Аммо, баъзи моддаларда ҳозир рамзий бўлган Туркия Президенти ҳукуматнинг феълан хўжайинига айланади, Бош вазир президентнинг ўйинчоғи бўлади. Парламент ҳам, масалан, Ўзбекистондаги каби, қўғирчоққа айланади.

Бугун парламентнингт 550 аъзосидан 484 нафарининг иштирокида юқорида айтилган икки моддага киритиладиган ўзгартишлар тасдиқланди, биринчиси 347, иккинчис 343 овоз билан қабул қилинибди. Рад овози берганларнинг сони 133 ва 132 бўлибди. Табиий, овоз бериш яширинча бўлган. Маълумки, парламентда ҳозир АТП оддий кўпчлик овозга эга (300 атрофида). Аммо, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш масласида АТПни сал кам атеист миллатчиларнинг парламентда 30 нинг атрофида ўрни бўлган Миллиётчи Ҳаракат Партияси қўллаб-қувватламоқда. Бу партия аъзоларига Ражаб Эрдўғон Туркиянинг парчалаш ниятидаги курдларга қарши қаттиқ туриши ёқаётган бўлиши мумкин.

Онамухолифат партияси бўлган отатуркчларнинг Жумҳурият Халқ Партияси конституциядаги бундай ўзгартиришларга мутлақо қарши. Аммо, бу партиянинг парламента 130 атрофида ўрни бор. Демак, у ҳеч нарсага эришолмайди.

Конституцияга ўзгартириш киритиш учун парламент аъзоларининг 2/3 қисми овоз бериши шарт. Ҳозир эса, оддий кўпчилик овоз бермоқда. Шу сабабли, оддий кўпчиликнинг овози билан тасдиқланган моддалар бўйича умумхалқ рефрендуми ўтказилади. Туркларнинг кўпчилиги исломчиларни қўллаб-қувватламоқда, демак, Эрдўғон истаётган конституциядаги ўзгартишлар амалга ошади. Аммо, Эрдўғоннинг тушида ҳам кўрадиган орзуси - Туркияни шариат бўйича яшайдиган исломий давлатга айлантириш ва ўзи раҳбарлигида Халифаликни тиклашдир. Демак, унинг кейинги қадамлари айнан шу орзусини ҳаётга жорий қилиш йўналишида бўлади.

Ражаб Эрдўғоннинг Турк Дунёси тушунчаси билан ортиқча иши ҳам йўқ. У араблар билан бирлашиб, Халитфаликни тиклаш йўлларини қидиради. Аммо, 21 асрда буни қилиб бўлмаслигини у тушунмаяпти. Қолаверса, араблар Халифаликни Эрдўғон раҳбарлигида кўришни истамайдилар. Улар аввалги Халифалик Ғарб тарафидан қадамма-қадам босиб олинишидан, туркларнинг мустамлакасидан қутилиб, Ғарб мустамлакасига айланаётганларидан хурсанд бўлганлар.

Демак, бўлаётган жараёнлар жуда мураккаб. Эрдўғон отатуркчилик ғояларини йўқ қилолса, Туркия ҳам йўқ бўлади. Чунки, 100 йил аввал Россия, Буюбритани ва Франция раҳбарлигидаги Антанта иттифоқи Истанбул ва Измирни босиб олиб бўлган пайтда, айнан Отатурк ҳамма нарсани ўзгартириб юборган ва Туркияни мустақил давлат сифатида сақлаб қолган эди.