07 January 2017
20:11 -
Бечора Ўзбекистонимиз: Россиядан картошка импорт қилинмоқда, бу воқеа СССР замонидаги латифани эслатади

Мухбирларимизга кўра, ҳозирда Тожикистон ва Қозоғистондан ҳам картошка импорт қилиниши эвазигагина бозорларимизда бу хилдаги маҳсулотга тақчиллик сезилмаяпти. Аксинча, бу йил Ўзбекистонда картошка режаси 20 фоизга ҳам бажарилмади ва импортга катта эҳтиёж сезилди. Таъкидлаш керак, марҳум Ислом Карим даврида тақчиллик бўлишига қарамай қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг импорти деярли йўқ эди.
Шу хабар бахонасида ўтган асрнинг 60-чи йиллари бошида СССРда тарқалган латифани эслаш керак. Латифа қуйидагича.
Икки ўртоқ гаплашмоқда. Улардан биринчиси “Эй, ярамас, ифлос Сталин, онангни фалонига фалон, нималар қилиб кетдинг ўзи?” деганда, иккинчиси сўрабди: “Нима бўлда, у бечорага ёпишиб қолдинг?” Биринчининг жавоби шундай: “Кўрмайсаними, у бор-йўғи 10 йилга етадиган нон тайёрлаб кетган экан”.