07 January 2017
19:36 - Ислом Каримнинг қизи Фуҳуша-1 туфайли қамалган Одилбой озодликка чиқди, навбатда Фуҳуша-1 турибдими?
Халқ орасида Одилбой номи билан танилган таниқли тадбиркор, “Зеромакс” ширкатининг собиқ раҳбари Миродил Жалолов озодликка чиқарилган. Ўзбекистон Республикаси президентининг амнистия тўғрисидаги фармонига кўра, Жалолов суд залидан озод этилибди.

Интенет тармоғида тарқалтилган суд ажрими нусхасида: “Судланувчи Джалолов Миродил Сабитовичга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилсин ва унга нисбатан муносиб хулқ-атворли бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилсин. Джалолов Миродил Сабитович дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин” деб ёзилган.

2010 йилда марҳум президент Ислом Каримнинг тўнғич қизи Гулнора Каримнинг шериги сифатида иқтисодий жиноятлар содир этганлиги учун қамоққа олинган Миродил Жалолов Швейцарияда рўйхатга олинган "Zeromax" компаниясини бошқарган. Гулноранинг жиноятларини хаспўшлар учун қаматилган.

Демак, энди Фуҳуша-1 ҳам уй қамоғидан озод қилинадими?