01 January 2017
10:55 - 2017 йилнинг биринчи теракти Истанбулда юз берди

Маҳаллий вақт билан янги йил киргандан кейин 1 соату 15 дақиқа ўтиши билан Истанбулнинг марказидаги тунги кўнгилочар марказига милтиқ билан қуролланган бир неча киши (турли хабарларда 1-4 киши) ҳужум қилиб, 39 кишини ўлдирдилар, 60 дан кўп кишини ярадор қилдилар. Ярадорларнинг 4 нафари оғир аҳволда. Ҳужумчилар қочиб кетишган.

Ҳужумчилар кимлар эканлиги ва ҳужумнинг мақсади ҳақида ҳозиргача ҳеч қандай маълумот йўқ. Аммо, одамлар насронийларники деб ҳисобланадиган календарь бўйича янги йилни кутиш учун кўнгилочар марказига келганлари, бу ерда ичкилик ичилгани, замонавий кийинган, яъни ярим яланғоч аёл-эркаклар рақсга тушиб кўнгил очганини инобатга олсак, террористлар ислом фанатик/экстремистлари бўлган. Яъни, Истанбулдаги даҳшатли воқеа – исломий терроризмдир.