19 December 2016
14:38 -
Жуда қизиқ: Тожикистионда 20 нафар имом “Мусулмон-қардошлар” тарафдори сифатида қамалди

Имом-хатибларни қамаш Сўғд вилоятида шу йилнинг бошида бошланган. Мана энди уларнинг сони 20 га чиқибди. Уларнинг 6 нафари Мадинадаги Ислом Университетини битирган экан. Улар ўша пайтдаёқ “Мусулмон-қардошлар” сафига қўшилишган. Хабарларда қамалган имом-хатибларнинг баъзиларини исми-шарифи ҳам келтирилган.
Хўжанд шаҳридаги “Такво” масжидининг имом-хатиби, табиий, энди собиқ, Орифжон Эргашев 15 йилдан бери “Мусулмон-қардошлар”ни ташвиқ қилиш билан шуғулланар ва чет эллардан минглаб доллар пул олар экан.
Маълумки, халқаро диний-сиёсий ташкилот ҳисобланадиган “Мусулмон-қардошлар” 1928 йили Мисрда тузилган. Унинг асосчиси Ҳасан Аль-Банна бу ташкилот салафийлик ҳаракат эканлигини эътироф этган.
Ҳозир бу ташкилот Мисрда тақиқланган. Унинг ҳозирги лидери Муҳаммад Бадига ва бу ташкилот ёрдамида Араб баҳори даврида президентликка сайланган, аммо 1 йилдан кейин ҳарбийлар тарафидан йиқитилган Муҳаммад Мурсига (расмда) ўлим жазоси ҳукми берилган, аммо бу жазо ҳали амалга оширилмаган.