14 December 2016
08:08 - БМТнинг янги Бош котиби Антониу Гутерриш қасамёдга келтирилгач, бу ташкилотга ишончни тиклашга ваъда берди. Бунга ишониб бўладими?
Кеча БМТнинг Бош Ассамблеясида 1 январдан БМТнинг Бош Котиби бўладиган Антониу Гутерриш қасамёдга келтирилди. Расмиятчилик учун ўтказиладиган бу воқеанинг хабарга арзийдиган жойи ҳам йўқ. Аммо, унинг қасамёддан кейинги баёнотида пичоққа илинадиган муҳим бир нуқта бор.

Антониу Гутерриш Ер юзида оби-ҳавонинг ўзгариши, аҳоли сонининг ортиб бориши, шаҳарлашишнинг ортиши, озиқ-овқат ва сув масаласи оғирлашаётгани, табиий ресурслар учун курашнинг кучайиши каби муаммолар туфайли дунёда таранглик ва беқарорлик кучайиб бораётгани, жаҳонда тенгсизлик ва ёшлар ичида ишсизлик ортаётганини гапирар экан, ўзининг асосий вазифаси БМТга бўлган ишончни тиклаш ва инсоният учун хизмат қилиш эканлигини урғулади.

Дунёдаги мавжуд таранглик, беқарорлик ва тенгсизликни қандай бартараф қилиш мумкинлиги хусусида ҳеч қандай фикр билдирмаган Антониу Гутерриш БМТга бўлган ишончни қандай қилиб тиклаш мумкин? Жавоб аниқ, дейди мухбиримиз. Ҳозирча санаб ўтилган муаммоларни қандай бартараф қилиш мумкинлигини ҳеч ким билмайди. Демак, БМТга шундоқ ҳам кам бўлган ишончсизлик ортиб бораверади. Қолаверса, тан олиш керакки, ҳозирги дунё қандайдир фундаментлар ўзгаришларга муҳтож.