Ўзбекистоннинг давлат бюджети тасдиқланди, лекин унинг миқдорини бошқалар билан солиштирсак йиғлашимиз керак
Бугун Тошкентда бошланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида мамлакатнинг 2017 йилги давлат бюджетини тасдиқланди. Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, айни замонда Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азим тарафидан Олий Мажлисга тақдим қилинган ва унинг қуйи палатаси томонидан тасдиқланган бюджет лойиҳасига кўра, бюджет дефицити (бюджет даромади ва харажатлари орасидаги фарқ) 2017 йилда ЯММнинг 1 фоизи, яъни 2,4 трлн сўмни (750 млн доллар) ташкил этиши кутилмоқда.
2017 йилда бюджетнинг даромад қисми ЯИМнинг 19,2 фоизини, яъни 44,5 триллиона сўмни (14 млрд доллар), харажатлар қисми эса ЯИМнинг 20,2 фоизини ёки 46,9 триллион сўмни (14,7 млрд доллар) ташкил қилади.
Азимовнинг маълумотига кўра, 2017 йилда Ўзбекистон иқтисодига солиқ босими камаяди: 2016 йилдаги 20,2 фоиздан 18,9 фоизгача. Шунга қарамасдан, ЯИМ ҳажми ўсиши кутилмоқда.
Давлат бюджетини ҳисоблашда келаси йил иқтисодда кутилаётган 7,8 фоизга ўсиши ҳисобга олинган. 2017 йилда Ўзбекистон иқтисодининг саноат соҳасида – 8 фоизлик ўсиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида – 6,2 фоиз, капитал сармоялар соҳасида – 9,6 фоизлик ўсиш кутилмоқда.
Айнан ана шу хабар матни бугунги барча расмий нашрларда тарқатилган. Аммо ҳеч қандай таҳлил берилмаган. Таҳлилсиз эса бу келтирилган рақамлар оддий ўзбеклар учун ҳеч қандай маънога эмас.
Мана бизнинг қисқа, аммо муҳим таҳлилимиз: Аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистонда давлат бюджетининг иккала қисми ҳам 30 млрд доллар атрофида. Яъни, давлат бюджетининг киши бошига миқдори бўйича қозоқлардан 4-5 баравар орқадамиз.
Нима ҳам дердик: Бечора Ўзбекистонимиз!