Ўз вақтида мамлакатимиз Ташқи ишлар вазири, АҚШдаги элчимиз бўлган, ҳозир Олий Мажлис Сенатида Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси вазифасини бажараётган Содиқ Сафоев президентлик сайлови билан боғлиқ воқеаларни ёритиш мақсадида тузилган Elections.uz-2016 номли пресс-клубнинг йиғилишида Ўзбекистон иқтисодиётини фақатгина демократлаштириш жараёни қутқаришини таъкидлабди.
Содиқ Сафоев шундай дебди: “Агар сиёсий матрица ўрнидан силжимаса, биз иқтисодий кўтарилишга эриша олмаймиз. Хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи қонунлар қабул қилинмаса, инсон ҳуқуқлари, тадбиркорлар ҳуқуқлари кафолатланмаса, сармоядорлар учун қулай муҳит яратилмаса иқтисодий ўсиш бўлмайди. Яъни, демократизация бўлмаса, иқтисодий тараққиёт ҳам йўқ”, - дебди.
Унга кўра, “сиёсий модернизациялаш ҳокимиятни барқарор бўлиштириш, ҳокимиятнинг уч бутоғи ўртасида қарама-қаршиликларга посанги бўлувчи системани яратишдан бошланади. Бусиз замонавий жамият ҳақида гапириб бўлмайди”.
“Ҳаракат” йиллардан бери айтиб келаётган бу фикрлар илк марта расмийлар тилидан чиқаётгани ҳақиқатан ҳам диққатга сазовор, дейди мухбиримиз. Аммо, бу сенатор демократия сўз эркинлигидан, мухолифатни тан олишдан бошланиши кераклигини тушунармикан? Шунча йиллардан бери нимага у бу ҳақда оғзини очмаган эди? Нимага Сенатор сифатида шу пайтгача бу соҳада ҳеч нарса қилмаган эди?
Ҳа, бундай саволар кўп. Аммо, жавоблар йўқ. Демак, ҳеч қанақа иш ҳам бўлмайди.
Дарвоқе, Elections.uz-2016 номли пресс-клуб қачон тузилгани ҳақида аниқ маълумот ҳам йўқ. Қўғирчоқ ахборот воситаларида ҳам йўқ. Турли хабарларчалар асосида тахмин қилиш мумкинки, пресс-клуб бир неча кун аввал, яъни сайловолди кампанияси битаётган кунларда яратилган. Яъни, навбатадаги масхарабозлик. Демак, Содиқ Сафоевнинг юқорида келтирилган сўзлари ҳам шу масхарабозликнинг бир парчаси, халос.
Бу ерда кўраётганингиз расм Elections.uz-2016 пресс-клуби тузилгани ҳақида uz24.uz сайти 2016 йил 28 ноябрь куни соат 22:45 да тарқатган хабардан олинди.
Яна бир дарвоқе: Агар Содиқ Сафоев Ўзбекистонни деократиялаштириш масаласида кўп эмас, тирноқча иш қилолса, уни масхарабоз деганимиз учун кечирим сўрашга тайёрмиз.