02 December 2016
01:10 -
Жаҳонгир Муҳаммад АҚШда демократик конгрессини қайта тиклади, бундан не наф?
Яқин ўтмишда АҚШдаги ноҳукумат ташкилотларни рўйхатга олиш соддалигидан фойдаланган журналист ва мухолифатчи Жаҳонгир Муҳаммад ўз раислигида Ўзбекистон Демократик Конгресси номли ташкилот тузганди. Жиддий фаолияти ва мақсади бўлмаган мазкур ташкилот ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетди. Ташкилот йўқ бўлгач, Жаҳонгир Муҳаммад раисликни шоир Юсуф Жуманинг ўғли Алишерга ҳадя қилворганди.
Энди у яна раисликка эҳтиёж сезди, шекилли, балки, топшириқ олгандир, эски ташкилотнинг номини “Ўзбекистонликлар конгресси” деб атаб, уни қайта рўйхатдан ўтказибди.
Жаҳонгир Муҳаммаднинг Фейсбукдаги саҳифасида жойлаштирилган хабарга кўра, мазкур ташкилот асосан Ўзбекистон билан адабий, маданий, маърифий алоқалар ўрнатиш, ижтимоий-сиёсий муаммоларни ечишда экспертларнинг таҳлилий ҳисоботларини тайёрлаш, чоп этиш ва бошқа соҳаларда фаолият кўрсатади.
Кўринишидан, мақсад энди тўғри қўйилган. Бу одам аллақандай “Демократик Конгресс”лар орқали ўз мамлакати ичидаги жараёнларга бирор-бир йўсинда таъсир қила олмаслигини тушунган ва ниятини ўзгартирган. Нима ҳам дердик, соддалаштирилган ташкиолотнинг ўзбекистонликларга озмунча кўмаги тегса, хурсанд бўлардик.