01 December 2016
17:14 -
Сайлов куни Тошкентда жамоат транспорти аҳолига бепул хизмат қилади
Ўзбекистон Президенти сайлови бўладиган 4 декабрда Тошкент метрополитенидан ва бошқа турдаги жамоат транспортидан фойдаланиш барча йўловчилар учун бепул бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди, аммо бундан “Тошшаҳартрансхизмат” ширкатининг хабари йўқ. Мухбирларимизга ширкат бу маълумотни тасдиқламади.
“Тошкент шаҳрида сайловларнинг юқори ташкилий даражада ўтказилиши, сайловчилар ҳамда тадбир ташкилотчиларига янада қулайликлар яратиш мақсадида 4 декабрь куни Тошкент шаҳридаги барча йўналишлар бўйича қатновчи автобуслар ҳамда метро қатнови соат 05:00дан бошланиши ва кун давомида йўловчиларга бепул хизмат кўрсатишини маълум қиламиз”, - дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотида.