30 November 2016
09:20 -
Туркча-ўрисча дўстона масхарабозлик: Эрдўғон Суриядаги Башар Асад режимини йиқитмоқчи, Путиннинг асосий мақсади – бу режимни сақлаб қолиш
Туркияда Ражаб Эрдўғон раҳбарлигидаги исломчилар ҳукуматига ашаддий мухолифатчи бўлган “Жумҳурият” газетаси хабар қилишича, бир неча кун аввал Истанбулда Қуддус муаммоларини муҳокама қилишга бағишланган қайдайдир симпозиум ўтказилган ва у ерда Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон нутқ сўзлаган. У Қуддус тўғрисида нима дегани тилга ҳам олинмайди, аммо, Туркия армиясининг Сурияга кириб урушаётгани хусусида айтган қуйидаги сўзлари ҳеч бир таҳлилсиз келтирилади: “Бизнинг асосий мақсадимиз – Башар Асад режимини йиқитишдир”.
Аслида бунга таҳлил бериш ва Путин билан оғиз-бурун ўпишиб, ҳатто Туркия аъзоси бўлган НАТО билан жанжаллашишга кириш арафасида бўлган Эрдўғон нима сабабдан Путинга ёқмайдиган гап айтиб қолди деган савол кўйиш керак эди. Нима, у фақат Ғарб билан эмас, Россия билан ҳам конфронтация қилмоқчими?
Путиндан дарҳол жавоб ҳам келди. Тўғрироғи, ўзидан эмас, қўғрчоқларидан биридан. Аввал Россия парламентининг қуйи палатаси бўлмиш Давлат Думасининг депутати бўлган, яқинда парламентнинг юқори палатаси Сенатга ўтган сенатор Алексей Пушков ўз Твиттерида шундай сўзларни ёзди: “Эрдўғон Туркия қўшинлари Сурияга Асадни қулатиш учун кирганларини айтди. Бу – етишиб бўлмайдиган мақсаддек кўринмоқда. Сиёсий риторикага ўхшаб кетади”.
Кўриниб турибдики, Пушков аслида “вайсаш” демоқчи бўлган, аммо ҳозирча Эрдўғон билан очиқча жанжалга кирмаслик ҳақида Путиндан буйруқ олгани учун бўлса керак, “риторика” сўзини ишлатиш билан чекланган. Шунинг ўзиёқ Эрдўғонга огоҳлантириш сигналидир.
Ҳақиқатдан, Эрдўғонни тушуниб бўлмай қолди, у жиддиётини йўқотиб, вайсашга ўтиб кетмадимикан?