28 November 2016
22:04 - Владивостокда ҳамюртимизнинг фожиали ўлими тафсилоти фош бўлди
25 ноябрь куни кечқурун Россия шарқидаги темир йўл линиясида танасидан узилган боши, қўл ва оёқ қисмлари топилган ўзбекнинг ўлими жамоатчиликни ларзага солди. Полиция томонидан кўрлган чоралар натижасида Ўзбекистон фуқаросини ўлдириб, уни бўлаклашда гумон қилинган ота-бола қўлга олинган.

Оператив амалиёт натижасида Александрович кўчасидаги хусусий уйлардан бирида истиқомат қилувчи 62 ёшли эркак ва унинг 32 ёшли ўғли қўлга олинган. Уйнинг ертўласида қон излари ҳамда пичоқ ва арқонга дуч келинган. Ушланганлар ўз қилмишларига иқрор бўлиб, унчалик ҳам яхши таниш бўлмаган ўзбекистонлик билан спиртли ичимлик ичиш чоғида ўзаро жанжал келиб чиққанини айтишган. Шундан сўнг, ота-бола қотиллар жабрдийдани пичоқлаб, сўнгра ертўлага олиб тушишган. Бу ерда уни бўлакларга бўлишган.

Эндигина 29 баҳорни қаршилаган ҳамюртимиз шу тариқа фожиали ўлим топди.