27 November 2016
01:11 - Бечоралар Путин ва Эрдўғон 26 соатда икки марта телефонда гаплашдилар

Ўрис ва турк хабар агентликлари, жумладан, Россияда Путиннинг сайти, Туркияда давлатнинг расмий Анадолу Агентлиги, бир-икки жумлалик хабар билан икки президент телефон орқали гаплашиб, 26 соат ичида икки марта Суриядаги аҳволни муҳокама қилганларини билдирдилар. Дунёда бу хабарга ишонадиган биронта аҳмоқ топилмаса керак. Икки президентнинг гаплашганига эмас, улар Сурия масаласини муҳокама қилганларига.

Бу икки президент таҳлика остидадирлар, дейди мухбиримиз. Табиий, Суриядаги аҳволдан эмас, АҚШда Доналд Трамп президентлик курсисига ўтиргандан кейин, дунёда бўладиган ўзгаришлардан. Аслида, дунёда дарҳол катта ўзгаришлар бўлмайди, аммо Ғарбга қаршилик руҳи билан суғорилган Россия ва Туркия раҳбарлари учун таҳликали давр бошланиши муқаррар.

Бу икки президент ўз мамлакатларида халқ оёққа туриб, уларни қочишга мажбур қилса, қаерга қочишларини муҳокама қилган бўлсалар ажаб эмас. Чунки, бу икки сиёсатчини Кубага қабул қилиш мумкин бўлган Фидел Кастро ҳам ўлиб бўлди. Энди биттагина вариант қолди – Ўзбекистон. Аммо, у ерда эртага нима бўларкин? Мана бу савол муҳокама қилшга арзийдаган нарсадир.