19 November 2016
21:24 -
Осиё-Тинчокеани Иқтисодий Ҳамкорлиги ташкилотининг навбатдаги саммити - Перунинг пойтахти Лимада
Осиё-Тинчокеани Иқтисодий Ҳамкорлиги (инглизча - Asia-Pacific Economic Cooperation, APEC) ташкилотига 21 давлат аъзо бўлиб, уларнинг ичида АҚШ, Хитой, Япония ва Россия каби дунёнинг иқтисоди бўйича энг кучли давлатлари бор. Бу ташкилотга кирувчи давлатлар кўриб турганингиз дунё харитасида тўқ яшил рангга бўялган. Кўриниб турибдики, Ер юзининг катта қисмидаги давлатлар бу ташкилотга киради.
Бу мамлакатларда Ер юзи аҳолисининг 40 фоизи яшайди, уларнинг умумий Ялпи Ички Маҳсулоти умумий жаҳон Ялпи Ички Маҳсулотининг 54 фоизини ташкил қилади, жаҳон савдосининг 44 фоизи айнан шу давлатларнинг иштирокида бўлади. Шунинг ўзиданоқ, бугунги саммитнинг муҳимлигини тушуниш мумкин.
Тўғри, 1989 йилда тузилган бу ташкилот доирасида кучли ҳамкорлик борлигини айтиш қийин, ҳозир глобализация асрида ҳамма давлатлар шундоғам қўлдан келганча ҳамкорлик ичидалар. Аммо, авваллари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, саммит баҳона дийдор ғанимат. Бу сафар ҳам шундай бўлади, ҳамма далатларнинг лидерлари, муҳим бўлгани, АҚШ, Хитой, Россия лидерлари ҳам ўзаро, ҳам бошқалар билан, юзма-юз учрашувлар ўтказиб оладилар. Бундай учрашувлар қанчалик фойдали эканлигини гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ.
Саммит шу соатларда бошланиши кутилмоқда, у эртага ҳам давом этади. Россия ахборот воситалари ўз президентлари Владимир Путин бир оз аввал Лимага етиб келганини билдирдилар, бошқалар ҳақида хабар кўрмадик.
АҚШ Президенти Барак Обама учун Перудаги саммит охирги халқаро учрашув бўлса керак. У билан учрашганлар асосан унинг янги президент Доналд Трамп ҳақидаги фикрини ўрганишга ҳаракат қилишлари ҳам табиийдир.
Бу саммит атрофида биронта пичоққа илинадиган хабар бўлса, уни албатта ўқувчиларимзга етказамиз.