25 October 2016
23:26 - Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация қирғизлардан кечирим сўраш мақсадида Ўшга йўл олди

25 октябрда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адҳам Икром бошчилигидаги делегация Қирғизистон билан икки томонлама келишувларни амалга ошириш мақсадида, жавоб тариқасидаги ташриф билан Ўш шаҳрига кетди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Президент Девони, Ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари, давлат ва ижтимоий тузилмаларнинг вилоятдаги бўлимлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, ишбилармон доира раҳбарлари, фермерлар, илм-фан ва маориф, маданият ва санъат арбобларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Қирғизистоннинг юқори мансабдор шахслари ва қўшни Боткен, Жалол-Обод ва Ўш вилоятлари вакиллари билан учрашув ва музокаралар ўтказади.

Ташриф доирасида икки томонлама муносабатлар ва чегара ҳудудларида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг амалий масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган. 1 октябрь куни Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳамметкалий Абдулгазиев бошчилигидаги делегация Ўзбекистон томонининг таклифига биноан Андижон шаҳрига ташриф буюрганди. Учрашув якунларига кўра Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланганди.

Қирғизистондаги учрашувларда 2010 йили бўлиб ўтган қонли воқеалар тилга олинмаслиги мумкин эмас, дейди мухбиримиз. Тахмин қилиш мумкинки, Адҳам Икром Шавкат Мирзиё номидан 2010 йил 10-13 июнь кунлари 300 нафар аҳмоқ ўзбек ўзини-ўзи ўлдиргани, “Бирлик” каби ташкилотлар ўша воқеаларни қирғиз фашистлари тарафидан уюштириилган қатлиом деб баҳолаётганлари учун қирғизлардан кечирим сўрайди.